Линклар

Америка мусулмонларининг нуфузли ташкилоти Ироқда уруш олдини олиш учун Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни истефо беришга чақирди.


Америка мусулмонлари сиёсий ҳамжиҳатлик Кенгашининг баёнотида БМТ ва “Ислом конференцияси” ташкилотига Ироқда эркин сайловлар ўтказишга даъват акс этган.
Баёнот муаллифлари фикрича, Саддам Ҳусайн режими ислом руҳига зиддир. Бундан ташқари, Ироқ диктаторининг истефоси эҳтимол тутилаётган уруш келтириши мумкин бўлган азиятлардан халқни халос этган бўларди, деб таъкидланади мазкур ҳужжатда.
XS
SM
MD
LG