Линклар

Америка Қўшма Штатларининг гумонича, Ироқ қуролсизланишни истамайди.


Оқ уй вакили Ари Флайшер БМТ инспекторларининг Ироқда 12 та кимёвий жанговар каллакларни фош этишганини бунинг исботи, деди. Бу каллаклар Бағдоднинг ўз ҳарбий дастури тўғрисида БМТга берган ҳисоботида эслатилмаган эди.
Бироқ, халқаро инспекторлар бошлиғи Ханс Бликс фикрича, бу топилдиқлар Ироқда оммавий қирғин қуроллари мавжудлиги тўғрисида хулоса чиқариш учун етарли эмас.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл “Зюддойче цайтунг” немис газетасига берган интервьюсида, Вашингтон Ироқ режимини БМТ қарорларига мувофиқ қуролсизлантирмоқчи, лекин зарур бўлиб қолса, мустақил ҳаракат қилишга тайёр эканлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG