Линклар

logo-print

Бугун Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, (ОБСЕ) Арманистон ҳукуматини келаси ойда мамлакатда ўтказиладиган президентлик сайловлари эркин ва адолатли равишда бўлишни таъминлашга чақирди.


ОБСЕ 19 февралда Арманистонда ўтказиладиган президентлик сайловларини кузатиш учун ўзининг 250дан ортиқ кузатувчисини мамлакатга жўнатади.
Эртага Арманистонда сайлов олди кампанияси расман бошланади. Арманистон Марказий сайлов комиссияси аллақачон 11 номзодни, шу жумладан ҳозирги президент Роберт Кочарянни руйхатга олди. Сайловда Кочарян қайта президент этиб сайланиши кутилмоқда.
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти 1998 йилда Арманистонда бўлиб ўтган олдинги президентлик сайловини Европа стандартлари талабига жавоб бермади, дея танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG