Линклар

logo-print

Бугун Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе Россиянинг тинчлик ўрнатувчи кучлари Абхазиядан чиқиб кетишига қарши эканини билдирди.


Грузия президентига кўра, агар тинчлик ўрнатувчи кучлар Абхазиядан чиқиб кетса, минтақада қуролли тўқнашувлар қайта бошланиши мумкин ва Грузия якка ўзи вазиятни назорат қилолмайди.
Ўтган ҳафтада Шеварднадзе, Москва абхазияликларга Россия паспортини беришни тўхтатмагунига қадар, Абхазиядаги тинчлик ўрнатувчи кучлар мандатини узайтирмаслигини таъкидлаган эди.
Абхазия 1992 йилда ўзини Грузиядан мустақил, деб эълон қилди. Шундай кейин содир бўлган жанглар оқибатида бир неча минг киши ҳалок бўлди. Ҳеч бир давлат Абхазия мустақиллигини тан олмаган бўлсада, минтақа Грузия ҳукуматининг назоратида эмас. Россиянинг тинчлик ўрнатувчи кучлари 1990 йилларнинг бошидан бери Абхазия ва Грузия ўртасидаги маъмурий чегарани қўриқлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG