Линклар

Бугун БМТ ҳарбий инспекторлари бошлиғи Ханс Бликснинг маълум қилишича, Ироқнинг инспекторлар билан яхшироқ ҳамкорлик қилишини йўлга қўйиш учун Ироқ ва БМТ ўртасида келишув имзоланган.


Бликсга кўра, ушбу келишув БМТ инспекторларига шубҳа этилган барча объектларни, шу жумладан хусусий уйларни текширишга ва ироқлик олимлар билан алоҳида интервьюлар ўтказишга имконият беради.
Ироқ президентининг маслаҳатчиси Амир Ал-Саади Ташқи ишлар вазирлигида Ироқ расмийлари, Бликс ва БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик директори Муҳаммад Ал Барадей ўртасида бўлиб ўтган “конструктив” ва “самарали” учрашув давомида келишув имзолаганини қайд этди.
Аммо бугун Ироқ расмий матбуоти яна БМТ инспекторларини “жосуслик” фаолиятлари билан шуғулланаëтганликда айблади.
XS
SM
MD
LG