Линклар

Бугун Пхеньянда Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Лосюков Шимолий Корея лидери Ким Жонг Ил билан олиб борган музокаралари “яхши кайфиятда” ўтганини қайд этди.


Лосюков 6 соат давом этган учрашув тўғрисида бошқа маълумот бермади.
Ҳозирча расмий Пхеньян ўзининг ядровий дастуридан воз кечиш борасида қилинаëтган халқаро чақириқларга эътибор бермаяпти. Россия таклиф қилаëтган режада, Шимолий Корея иқтисодий ëрдам ва АҚШ томонидан хавфсизлик кафолати берилиши эвазига, Корея ярим оролини ядровий қуроллардан ҳоли минтақага айлантириш назарда тутилади.
Қўшма Штатлар Шимолий Корея билан музокаралар ўтказишга тайëр эканини, аммо Пхеньяннинг ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома тузиш ҳақида қилаëтган талабини қабул қилмаслигини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG