Линклар

Кеча Қозоқистон президенти Нурсултон Назарбоев 3 кунлик расмий ташриф билан Швейцарияга борди.


Назарбоев Бернда Швейцария лидерлари билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш тўғрисида музокаралар ўтказади ва Цюрихда Қозоқистонга ташқи сармояни жалб этиш тўғрисидаги бизнес форумда иштирок этади.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига қараганда, Швейцария Қозоқистоннинг йирик савдо шерикларидан бири саналади. Ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо обороти тахминан 500 миллион долларни ташкил қилган.
Назарбоев ўзининг Швейцарияга расмий ташрифини якунлаганидан кейин, пайшанба куни Давосда бошланадиган Жаҳон Иқтисодий форумида қатнашиш учун шу мамлакатда қолади.
XS
SM
MD
LG