Линклар

Шанба куни Афғонистоннинг Қундуз вилоятида ҳукуматга тарафдор қўмондон Абдулла отиб ўлдирилгани маълум қилинди.


Бугун Кобул радиосининг билдиришича, қўмондон Абдулла 2001 йилда Толибларни ҳокимиятдан четлаштириш учун АҚШ етакчилигида олиб борилган ҳарбий кампанияда муҳим рол ўйнаган.
Кеча тунда АҚШнинг Афғонистондаги махсус ҳарбий кучлари Покистон билан бўлган чегара яқинида шубҳа этилган экстремистлардан камида бир нафарини отиб, яралади.
АҚШ ҳарбий матбуот вакилига кўра, Пактия вилоятининг Шкин қишлоғи яқинида экстремистлар эканига ишонилган икки киши ўққа тутилган, уларнинг бири яраланган. Аммо уларнинг ҳар иккиси ҳам қочиб кетишга улгурган.
XS
SM
MD
LG