Линклар

Озарбайжон ва Грузия ўртасидаги нефт қувури қайта ишга туширилгани маълум қилинди.


Шанба куни Тбилисидан 60 километр наридаги Свенети қишлоғи яқинида ушбу қувурдан нефт оқиб чиқаëтгани аниқланганидан кейин, қувур ëпиб қўйилган эди. Мазкур қувур орқали Озарбайжондан Грузиянинг Суса портига ҳар куни тахминан 40 минг баррел нефт жўнатилмоқда.
Грузия расмийларига кўра, номаълум шахслар мазкур қувурга атайлаб зарар етказган, бундан кўзланган мақсад эса АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури лойиҳасида инвесторларнинг ишончини йўқотишдан иборат бўлган. 2005 йилда Боку-Тбилиси-Жайҳон қувури ишга туширилганидан сўнг, Озарбайжоннинг Каспий денгизи қирғоқидан Грузия орқали Туркиянинг Ўрта денгиздаги Жайҳон портига ҳар куни бир миллион баррел нефт жўнатиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG