Линклар

logo-print

Яна шу агентлик хабарига қараганда, Тожикистон Олий суди собиқ қуролли мухолиф гуруҳнинг фаол иштирокчиларидан бири, 27 ёшли Султонали Абдуллоевни 23 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.


Судда унинг ҳукуматга қарши гуруҳда иштирок этгани, тинч фуқароларни талашда, қийнаб ўлдиришларда ва бошқа жиноятларда қатнашгани тўла исботланган.
Кейинги икки йилда республикада 20 та жиноий гуруҳ йўқ қилинди. Уларнинг айримлари вақтида ўзларини қуролли қаршилик кўрсатиш отрядлари деб атаб келган эдилар, лекин кейинчалик улар оддий бандитларга айланиб қолдилар, деган агентлик мухбирларига махсус хизматнинг юқори лавозимли бир вакили. У шунингдек, 4 йил олдин собиқ бирлашган тожик мухолифати раҳбарияти ўз қуролли бўлинмаларини тарқатиб юборганини очиқ эълон этганини эслатиб қўйди.
XS
SM
MD
LG