Линклар

ИТАР–ТАСС ахборот агентлиги мухбирининг айтишича, Ашхабод туркманбошига суиқасд уюштириш бўйича иш юзасидан илгари ҳибсга олинган Россия фуқароларини унга қайтаришга тайёр эканлигини билдирди.


Бу ҳақда Туркманистоннинг Россиядаги элчихонасида эълон қилишган.
“ Бу шахсларга нисбатан айблов хулосалари чиқарилган, энди ҳаммаси Россия томонига ҳавола”, дейишган дипломатик ваколатхонада.
Бу масала юзасидан икки томон ўтган ҳафтада аниқ келишувга эришилганлиги ҳам билдирилган. Элчихона вакилининг айтишича, “ гап уч чечен ва Россия паспортига эга бўлган арман фамилияли бир фуқаро устида бормоқда”.
XS
SM
MD
LG