Линклар

logo-print

Афғонистон Олий суди раиси Фозил Нажи Шинвари кабел телевидениеси ислом асосларини қўпоришини эълон қилиб, бутун мамлакатда уни тақиқлаб қўйди.


Бундай қарор декабр ойидан бери хорижий телекўрсатувлар тақиқланган Жалолобод шаҳри аҳолисининг шикоятига жавоб тариқасида қабул қилинди. Шинварининг сўзларига қараганда, олий суд қарори ҳукуматга уни ҳаётга татбиқ этиш учун мажбурийдир.
Олий суд раиси шунингдек, Ҳирот ҳокимининг ўғил болалар ва қизларнинг алоҳида ўқишлари ҳақидаги ҳамда эркак ўқитувчиларнинг қизлар мактабларида дарс беришини тақиқловчи фармонини қўллаб-қувватлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG