Линклар

logo-print

Германия, Хитой, Россия ва Франция, ҳеч бўлмаганда яқин вақт ичида, Ироққа қарши ҳарбий амалиёт ўтказишдан эҳтиёт бўлиш кераклигини билдирдилар.


Франция Ташқи ишлар вазири Доменик де Вильпен БМТ Хавфсизлик Кенгашида гапириб, Ироқда ишлаётган халқаро инспекторларга кўпроқ вақт берилиши кераклигини айтди. Москва ва Берлин фикрича, ҳарбий амалиёт террорчиликка қарши курашни мураккаблаштириб юборади.
Бироқ АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Хавфсизлик Кенгаши Ироқни қуролсизлантириш учун чоралар кўриши зарурлигини баён қилди ва жаҳон ҳамжамиятини масъулиятдан қочмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG