Линклар

logo-print

Елисей шартномаси имзоланганига 40 йил тўлди

  • Абдулла Искандар

1963 йилда Конрад Аденауэр ва Шарл де Голь тарафидан шартнома имзоланганига бағишланган тантаналар Франциянинг Версал саройида ўтмоқда. Франция Президенти Жак Ширакдан кейин сўз олган Германия канцлери Герҳард Шройдер " Президент Жак Ширак жуда тўғри гапирди. Дарҳақиқат Германия ва Франция муносабатлари бошқалар орзу қилса арзийдиган даражада мукаммалдир. Бу муносабатларда ҳеч бир томон устунлик даъвосини қилмаяпти. Бу муносабатлар эркин ҳамкорлик ва дўстлик намунасидир". Аммо Шройдер нутқ сўзлаëтган Версал саройи, икки мамлакат ўртасидаги анча xомуш воқеаларга ҳам гувоҳ бўлган. Ҳудди шу залда 1871 йилдаги Франциянинг мағлубиятга учрагани қайд қилинганди. Ҳудди шу Версал саройида Германия қироли тож кийган эди. Версал саройида биринчи жаҳон уруши тугаганлигини эълон қилган тинчлик шартномаси имзоланган эди. Аммо бугун Версал саройига йиғилганлар низоли ўтмиш ҳақида эмас, балки умидли келажак ҳақида гапирмоқдалар. Тантанага йиғилган меҳмонлар европа бирлашиши учун асос бўлган шартнома шарафига қизил француз ва оқ немис виноларидан хўплашар экан, биз бундан 40 йил олдин имзоланган шартнома тарихига тўҳталсак. Германия ва Франция 1871 инчи йилда ва иккинчи жаҳон уруши даврида қонли урушни бошдан кечирди. Европа марказидаги бу икки давлат юз йилар давомида бир бирига душман бўлиб келганига тарих гувоҳ. Айнан ана шу душманликка 1963 йида нуқта қўйилди. Германиянинг ўша пайтдаги канцлери Конрад Аденауэр ва Франция президенти Шарл де Голь Елисей саройида дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўл қўйишди. Франция бундан буëғига "ўзининг ëн қўшнисига хавфсираб" қарамайдиган бўлди. Германия ҳам "Иқтисодий гигант ва сиëсий гном" тамғасидан қутилди. "Немис Француз дуети европа келажагини белгилади" дея гапирди "немис тўлқини". "Берлинер цайтунг" газетаси нишонланаëтган санага бағишлаб эълон қилган мақоласида "ҳозир немис- француз муносабатлари гуллаб- яшнаш даврини бошдан кечирмоқда "дея ëзади. "Икки давлат ўртасида юзага келган аграр конфликт ўз ечимини топди. Берлин ва Париж европа Иттифоқини биргаликда бошқариш ғоясини илгари сураëтир. Ташқи сиëсатдаги бош масала бўлиб турган Ироқ Бўҳрони борасида ҳам Германия ва Франция фикрлари бир жойдан чиқмоқда. Герҳард Шройдер ва Жак Ширак биргаликда телеканалар олдида интервю беришар экан, улар ўртасида илиқ самимий муносабатлар юзага келгани кўзга ташланмоқда. Улар худди 40 йил илгариги Гол ва Аденауэр ëки 70- йиллардаги Ҳелмут Шмит Жискар Д. Естен ëки 90- йиллардаги Ҳелмут Кол ва Миттеран жуфтлиги каби тарихий қиëфа касб этди" дея ëзилади мақола давомида. Албатта Шрoйдер ва Ширак муносабатларида зиддиятлар ҳам йўқ эмас. "1962 йилда Шарл Де Гол тарафидан Боннда айтилган яшасин Германия каби жарангдор сўзлар ҳам айтилмаяпти. Дабдабали шиорлар ва жарангдор нутқлар ўтмишга айланган бўлса ажаб эмас" дея якунланади "Берлинер цайтунг" газетасидаги мақола. Дарҳақиқат 1963 йилда имзоланган шартнома ўз тариҳий вазифасини бажарган кўринади. Янги вазифалар эса Чоршанба куни аниқ белгилаб қўйилди. Булар келажакда ҳукуматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ягона мудофаа стратегияси ишлаб чиқиш, оила ва фуқароликка оид ягона қонунлар тизимига эришиш. Шунингдек Франция ва Германия фуқароларини қўшфуқаролар деб эълон қилиш масаласи ҳам кўрилди. Бундан буëн ҳар икки давлат тизимларида ўзаро ҳамкорлик юзасидан янги лавозим жорий қилинди.
Умуман Германия ва Франция тариҳ уфқларида пайдо бўлган янги иттифоқ, европа иттифоқи сиëсатини белгилайдиган асосий давлатлар бўлиб қолаëтгандай кўринмоқда.
XS
SM
MD
LG