Линклар

Бугун Белорус расмийлари дараксиз йўқолган тадбиркор ва бир мухолифат лидери тўғрисида олиб борган текширув ишларини тўхтатдилар.


Минск Прокуротура идорасининг билдиришича, дараксиз йўқолган бу икки кишини қидириб топиш борасида ҳеч қандай маълумот қўлга киритилмагани туфайли текширув ишлари тўхтатилган.
Ушбу баëнот мустақил адвокатлар томонидан танқид қилинди.
Президент Александр Лукашенко 1994 йилда ҳокимиятни эгаллаганидан бери Белорусда кўплаб сиëсий фаоллар дараксиз йўқолди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар Белоруснинг инсон ҳуқуқлари кўрсаткичини танқид қилиб келмоқдалар. Қўшма Штатлар маъмурияти Лукашенко ўзининг сиëсий рақибларини йўқ қилиш мақсадида қотиллар ëллагани тўғрисида далилларга эга эканини билдирди.
Белорус мухолифат лидери Виктор Гончар ва таниқли тадбиркор Анатолий Красовский 1999 йилда дараксиз йўқолдилар. Ўша пайтда мухолифат янги президентлик сайловлари ўтказиш учун кампания олиб бораëтган эди.
Ўтган йилда Европа Кенгаши Белорусда дараксиз йўқолган сиëсий фаоллар тўғрисида мустақил равишда текширув ишлари олиб боришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG