Линклар

Бугун Афғонистоннинг Баграм ҳаво базасидаги АҚШ ҳарбий қароргоҳига ракета ҳужуми қилингани ва мазкур база атрофидаги 3та постга енгил қуроллардан ўқ отилгани билдирилди.


АҚШ ҳарбий матбуот вакилига кўра, мазкур ҳужумлар оқибатида Америка аскарларига талофат етмаган ва ҳеч қандай моддий зарар кўрилмаган. Америка аскарлари ҳужум қилган кишилардан бирини яралаган.
Американинг тахминан 8 минг аскари Афғонистонда Толиблар ва “Ал-Қоида” террор тармоғининг қолдиқларини тор-мор қилиш учун ҳарбий амалиëтлар ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG