Линклар

Сеулда Жанубий Корея ва Шимолий Корея расмийлари ўртасида музокаралар давом этмоқда.


Хабарларга кўра, бугун Шимолий Корея делегатлари музокаралар давомида Пхеньяннинг ядровий қуроллар ишлаб чиқариш нияти йўқлигини маълум қилганлар.
Шимолий Корея расмийлари Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасида келишмовчиликлар яратишга уриниб, Корея ярим оролида уруш таҳдидининг олдини олиш учун Пхеньян ва Сеул орасида яхшироқ ҳамкорлик қилинишига чақирдилар.
Қўшма Штатлар Шимолий Кореянинг ядровий масаласини БМТ Хавфсизлик Кенгашига муҳокама қўйишни режалаëтганини билдирди. Ўтган ойда Шимолий Корея ядровий қуроллар тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган шартномадан чиқди.
XS
SM
MD
LG