Линклар

logo-print

Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзовга қарши муваффақиятсизликка учраган суиқасдга алоқаси борлигида шубҳа этилган яна 7 киши жазога тортилди.


Кеча Туркманистон Олий суди собиқ ташқи ишлар вазири Ботир Бердиевни 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бошқа собиқ расмийлар 8 йилдан 18 йилгача озодлик маҳрум қилинди.
Суиқасд юзасидан 60дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Шубҳа этилган 28 киши аллақачон жавобгарликка тортилди, улардан 5 нафари умрбод озодликдан маҳрум этилди. Жавобгарликка тортилганлардан бири, Ўзбекистон фуқароси Ҳ. Сафаров шанба куни 20 йил қамоқ жазосини олди.
Танқидчилар Ниëзовни мухолифатга зуғум қилиш учун суиқасддан бир баҳона сифатида фойдаланаëтганликда айбламоқдалар.
XS
SM
MD
LG