Линклар

Бугун Британия Бош вазири Тони Блэр БМТ Хавфсизлик Кенгашининг рухсат бериш-бермаслигидан қатъий назар, Британия АҚШ етакчилигида Ироққа қарши қилинадиган урушни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


Блэрнинг қайд этишича, агар Ироқ президенти Саддам Ҳусайн қуролсизланиш тўғрисидаги резолюцияга амал қилмагани аниқ бўлса, Британия Ироққа қарши урушга қўшилади.
Бугун Парижда учрашган Франция президенти Жак Ширак ва Германия канцлери Герхард Шройдер Ироқ масаласига нисбатан бир хил ëндошувда эканларини ва урушни четлаб ўтиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш кераклигини таъкидладилар.
Ширак Франция Ироққа қарши ҳарбий ҳужум қилинишига рухсат берувчи БМТнинг янги резолюциясини маъқуллаш-маъқулламаслиги ҳақида тўхталмади.
Кеча Шройдер Германия бундай резолюцияни қўллаб-қувватламаслигини яна такрорлади.
XS
SM
MD
LG