Линклар

Европа Кенгашининг делегацияси вазиятни яқиндан ўрганиш учун бугун Чеченистонга борди.


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Мемориал” гуруҳи Европа Кенгашини Чеченистон мажоросига жиддий эътибор бермаëтганликда танқид қилди.
Европа Кенгаши делегациясига етакчилик қилаëтган Франк Жуд кеча Москвада Россия ҳукуматини 23 март куни Чеченистонда янги конституция тўғрисида ўтказиладиган референдум борасида чеченларни етарлича хабардор қилишга чақирди.
Танқидчиларга кўра, федерал кучлар ва чечен жангчилари ўртасида деярли ҳар куни тўқнашувлар содир бўлаëтганига қарамай, Россия референдум ўтказиш орқали Чеченистонда вазиятни назорат қилаëтганини кўрсатишга уринмоқда.
Франк Жуд бошчилигидаги делегация эртага Россияни тарк этади ва келаси ҳафтада Европа Кенгашига Чеченистондаги вазият хусусида ҳисобот тақдим этади.
XS
SM
MD
LG