Линклар

Бугун Туркия пойтахти Анқарада шикоят аризаларини кўриб чиқувчи суд биноси олдида бир вақтнинг ўзида 2та бомба портлади.


Суд ҳокими Эраслан Ўзқояга кўра, портлашлар оқибатида бинонинг дераза ойналари синган ва 3та автобусга зарар етган, аммо ҳеч ким ҳалок бўлмаган ëки яраланмаган.
Бугунги портлашлар Туркия Бош вазири Абдулла Гулнинг идорасидан тахминан 100 метр нарида рўй берди.
Полициянинг билдиришича, портлашлар жавобгарлигини ҳеч ким зиммасига олмаган. Илгари курдлар, сўлчилар ва исломий гуруҳлар пойтахтда бомба ҳужумлари содир қилган.
XS
SM
MD
LG