Линклар

logo-print

Нобел Тинчлик мукофоти совриндори Жимми Картер Венесуэла президенти Хуго Чавез ва унинг рақибларига мамлакатда ҳукуматга қарши оммавий иш ташлашларни тўхтатиш учун сайловлар ўтказиш ҳақидаги режани тақдим этди.


Венесуэлада 51 кундан бери давом этиб келаëтган норозилик намойишлари ва иш ташлашлар оқибатида катта иқтисодий зарар кўрилди ҳамда мамлакатда нефт ишлаб чиқариш кескин даражада камайди. Венесуэла нефт экспорт қилиш бўйича жаҳонда 5 ўринда туради.
Қўшма Штатларнинг собиқ президенти Жимми Картер таклиф қилган режада, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун Венесуэла конститутциясига ўзгартишлар киритиш ëки Чавезнинг президентлик лавозимида қолиш-қолмаслиги бўйича августда референдум ўтказиш назарда тутилади.
XS
SM
MD
LG