Линклар

Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Ироққа қарши ҳарбий куч қўллашга асос йўқлигини айтди.


Европа Иттифоқининг навбатдаги президентлик вазифасини бажараётган Юнонистон пойтахти Афина шаҳрида сўзлаган Иванов”Ироқ бўҳронини ҳал этиш учун ҳали ҳам дипломатик имкониятлар мавжуд” эканини айтди. Россия Ташқи ишлар вазири Афинада Европа лидерлари билан музокаралар олиб бормоқда. Ироқ масаласи эса кун тартибидаги муҳим масалалар қаторидан ўрин олган.
XS
SM
MD
LG