Линклар

НАТО Бош котиби Жорж Робертсон АҚШ етакчилигида Ироққа қарши урушни қўллаб-қувватлаш борасида фақат вақт масаласида келишмовчилик борлигини билдирди.


Дипломатлар айтганига кўра, 22 январ куни НАТО элчилари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда эҳтимоли бўлган урушда АҚШни қўллаб-қувватлашга тайёргарлик кўра бошлаш хусусида келишувга эришилмаган. Чунки, Франция ва Германия ҳарбий режа тузиш учун фурсат келмаганини айтган. Бугун Жорж Робертсон, Иттифоқ аъзолари орасида парокандалик йўқ эканини, барча келишмовчиликлар ҳал этилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG