Линклар

Икки мамлакат ўртасида “Дўстлик” ҳақидаги шартнома имзоланганининг 40 йиллигини нишонлаш маросимини давом эттириш учун Германия ва Франция лидерлари бугун Берлин шаҳрига йиғилдилар.


Германия Ташқи ишлар вазири Ёшка Фишер ва Франция Ташқи ишлар вазири Доменик де Вильпен ташқи қўмиталарнинг қўшма йиғилишига бошчилик қилдилар. Кечки пайт Германия Канцлери Герхард Шройдер ва Франция президенти Жак Ширак Берлин шаҳрида Франция элчихонаси учун қурилган янги бинонинг тантанали очилиши маросимида қатнаш(а)дилар.
Кеча Парижда икки мамлакат парламентининг 1200 нафар аъзоси иштирокида биринчи қўшма мажлис бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG