Линклар

logo-print

Приморье ўлкаси прокуратураси журналист Григорий Паскони муддатидан илгари қамоқдан озод қилган Уссурийск суди қарорига норозилик билдириш ниятидан қайтди.


Пасконинг ўзи Владивостокдаги бугунги матбуот анжуманида, колонияда ўтиргани сўнгги бир ойи давомида унга айбини бўйнига олиши учун кучли руҳий босим ўтказилганини таъкидлади.
Журналист ҳали ҳам ўзининг айбдор эмаслигини даъво қиляпти ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида ўзининг оқланишига ҳаракат қилмоқда.
Тинч океанининг радиоактив булғаниши ҳақидаги мақола муаллифи Паско 2001 йил декабр ойида Япония фойдасига жосусликда айбланиб, тўрт йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG