Линклар

Корея Халқ Демократик Республикаси ядровий дастуридан хавфсизлиги кафолати берилса ва молиявий кўмак тикланса воз кечиши мумкин,деди Жанубий Корея президенти Ро Му Хен.


У, Япония газетасига берган интервьюсида, Шимолий Корея билан сўзлашувларгина бўҳронни бартараф этиши мумкинлигини айтди. Ро Му Хен Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир билан музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини ҳам билдирди.
Бугун Сеулда Жанубий ва Шимолий Корея вакиллари бўҳрондан чиқиш тинч йўлини қидиришда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Шу билан бирга, Жанубий Корея вакиллари раҳбари музокараларда сезиларли олға силжиш йўқлигини билдирди.
Томонлар музокаралар кейинги даврасини апрел ойи бошида Пхеньянда ўтказишга шартлашдилар.
Сеул ва Пхеньян, шунингдек минтақавий иқтисодий музокарларни ҳам давом эттиришга қарор қилдилар.
XS
SM
MD
LG