Линклар

logo-print

Германия ташқи ишлар вазири Йошка Фишер бугун Коҳирада Миср президенти Хусни Муборак билан учрашди ва Ироқ бўҳронини дипломатик йўллар билан ҳал этиш масаласини муҳокама қилди.


Фишер Германия Ироққа ҳужум қилишга қарши чиқаётганини яна бир бор қайд этар экан, “Ироқ тақдири Ироқ ҳукумати қўлида”, деб айтди ва агар Саддам Ҳусайн ҳукумати урушнинг олдини олишни истаса, БМТ инспекторлари билан ҳамкорлик қилиши лозимлигини таъкидлади.
Фишернинг Мисрга бориши – унинг Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафарининг бир қисмидир. Шу ҳафтада у Истамбулда Эрон, Саудия Арабистони, Сурия, Иордания ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан учрашган эди. Мисрдан унинг Иорданияга бориши, эртага эса Берлинга қайтиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG