Линклар

Исроил аскарлари Ғазо секторидаги Байт Ханун шаҳрини ажратиб қўйиш мақсадида унга олиб борадиган кўприкларни портлатиб юбордилар.


Кеча бу шаҳардан Исроил ҳудудига ракеталар отилган эди.
Ўтган кеча Исроил армияси аскарлари ҳарбий машиналар ёрдамида Байт Ханунга бостириб кирдилар. Рейд давомида камида бир фаластинлик ўлдирилган. Қарийб 20 фаластинлик тан жароҳатлари олган.
Фаластиннинг 12 гуруҳи бугун Коҳирада учрашиб, Исроил босқинчилик сиёсатига қарши ҳаракатлар дастурини муҳокама қилмоқдалар. Улар Мисрнинг бир йилга ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG