Линклар

Эрон президенти Муҳаммад Хотамийнинг Ҳиндистонга тўрт кунлик ташрифи давом этмоқда.


Хотамий ҳамда Ҳиндистон Бош вазири Атал Бехарий Важпаий бугун Деҳлида учрашдилар ва Ироқ бўҳронини тинч йўл билан ҳал этишга даъват этувчи қўшма баёнот имзоладилар.
Хотамийнинг айтишича, аксилтеррор кампания ғояларидан нотўғри фойдаланилгани натижасида бугунга келиб жаҳонда уруш вазияти вужудга келди. “Форс кўрфазидаги беқарор аҳвол Эронни ниҳоятда ташвишлантирмоқда”, деди Эрон раҳбари.
Ҳиндистон президенти Абдул Калам Ҳиндистон ва Эронни “цивилизацион дўстлар”, деб атади.
Хотамий Эронга душанба куни қайтади.
XS
SM
MD
LG