Линклар

Жанубий Корея президенти Ким Дэй Жун бугун Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиб, Шимолий Корея бўҳронини муҳокама қилди.


Маълумотларга қараганда, Путин бўҳронни тинч йўл билан ҳал этишда ёрдам беражагини айтган.
Жанубий Корея бугун, шунингдек, Атом энергияси бўйича халқаро агентликдан 3 февралга белгиланган учрашувни кечга қолдиришни сўради. Кеча Агентлик раҳбарияти 3 феврал куни йиғин ўтказиб, Шимолий Корея масаласи Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқилиши керак ёки керак эмаслиги хусусида қарор қабул қилажагини билдирган эди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл бугун Шимолий Корея атрофидаги бўҳронни ҳал этишга қаратилган баъзи дипломатик қадамлар қўйилгани ва масалада силжиш борлигини айтар экан, бироқ Корея яриморолидаги вазият ҳамон “ниҳоятда жиддий”лигича қолаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG