Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:43

“ОБСЕ ва ҳукумат:ҳамкорлик самаралари”


Ҳабибулло Ботиров

Маълумки, ОБСЕ каби нуфузли халқаро ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатларида жамият ҳаётини демократиялаштириш жараёнига катта улуш қўшмоқдалар.
Масалан, Тожикистонда ҳукуматнинг мамлакат фуқаролари учун хорижга чиқиш визасини бекор қилганида, қамоқхоналарни Ички ишлар вазирлиги тасарруфидан чиқариб, Адлия вазирлиги ихтиёрига ўтказганида, шубҳасиз, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Тожикистондаги ваколатхонаси хизматини қайд этиш мумкин. Тожикистон мустақилликка эришгандан бери демократик ўзгартишлар сари ташланган энг муҳим қадам ҳам ана шулардан иборат бўлди.

ОБСЕнинг Душанбедаги идораси кейинги беш-олти йилдан буён бир неча район газеталарининг қайта тикланишига, янги мустақил рўзномалар очилишига кўмаклашди.Яқинда мазкур ташкилот яна бир ташаббусни бошлагани маълум бўлди.

Бу қандай ташаббус эканлиги қуйидаги лавҳада акс эттирилган.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Тожикистондаги ваколатхонаси республика ҳукумати билан ҳамкорлик қилишда яхши тажрибага эга. Имомали Раҳмонов ҳукуматининг фуқаролар учун хорижга чиқиш визасини бекор қилгани ва қамоқхоналарни Ички ишлар вазирлиги ихтиёридан олиб, Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказгани ҳам бевосита ана шу ҳамкорлик натижасидир. Айрим оммавий ахборот воситаларининг қайдга олиниши ҳам шу идоранинг мамлакат олий раҳбариятига мурожаати билан боғлиқ.

Ҳозир бу нуфузли халқаро ташкилот жиноятчиларга нисбатан ўлим жазоси белгилашни бекор қилиш масаласи бўйича ҳукумат билан сўзлашувлар олиб бормоқда.

ОБСЕнинг Тожикистондаги ваколатхонасидан хабар беришларига қараганда, ваколатхона республика президенти ижроия маҳкамаси билан яна бир ташаббус бошладилар. Душанбе шаҳрида ана шу ҳамкорлик натижаси ўлароқ мунозара клуби ишлай бошлади. ”Ижтимоий ҳамкорлик” деб номланадиган мазкур доимий амал қилувчи клуб мақсад ва вазифалари ҳақида ОБСЕ ваколатхонаси оммавий ахборот воситалари бўйича масъул ходими Максим Филандров шундай дейди:“Мунозара клубини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад унинг иштирокчиларини халқаро ҳуқуқий андазалар, миллий ва миллатлараро муносабатлар, жинсий тенг ҳуқуқлилик ва ёшлар бўйича олиб борилаётган давлат сиёсати ҳақиқий аҳволи билан таништиришдан иборатдир.

Шу билан бирга, клуб иштирокчиларини ва улар орқали аҳоли турли табақаларининг шу масалалар бўйича билимини ошириш, қонун устиворлигини таъминлаш ва жамиятни демократиялаштириш жараёнини тезлаштиришга хизмат қилишдир.”

Шунингдек, Филандровнинг айтишича, “Ижтимоий ҳамкорлик”МУНОЗАРА КЛУБИ БИР ЙИЛ ДАВОМИДА БОШҚА муҳим масалалар, ЖУМЛАДАН ЎЛИМ ЖАЗОСИ ВА ҚИЙНОҚЛАРНИ ҚЎЛЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ЭТАДИ.
Эркин сайловлар, ерга эгалик қилиш, бозор иқтисодиётига ўтиш борасидаги ислоҳотлар ўтказиш ва Тожикистонда хусусий секторни мустаҳкамлаш борасида фикрлар алмашинади.

ОБСЕ маркази клуб мажлисларини ўтказиш харажатларини ўз зиммасига олган. Президент ижроия маҳкамаси клуб мажлисларини ўтказиш учун жой ҳозирлайдиган бўлди.

Клубда сиёсий партиялар, давлат муассасалари, жумладан вазирликлар, Президент ижроия маҳкамаси, халқаро ташкилотлар ва элчихоналар вакиллари, журналистлар иштирок этадилар.

Максим Филандровнинг айтишича, шу йилнинг ўзида клубда 19 масала бўйича мунозара ўтказиш режалаштирилган. Филандров шундай дейди:“Клубнинг биринчи давра суҳбати республикада озчиликни ташкил этувчи миллатларга нисбатан давлат сиёсати мавзусига бағишланди.Чунки тожик зиёлилари ва маъмурларга миллий озчиликни ташкил этувчи аҳоли аҳволи ҳақида ҳаққоний ахборот етказиш зарур.Шунинг учун ҳам Тожикистон Президентининг миллий озчиликка нисбатан сиёсати, миллатлараро муносабатларни мувофиқлаштириш, мамлакатда яшовчи бошқа миллатларга ўз тили ва маданиятини сақлаб қолиш ва ривожлантиришлари учун муҳит яратиш ҳамда бунда оммавий ахборот воситаларининг роли мунозарага мавзу этиб танланди. Бу мавзулар йил давомида муҳокама этилиб боради.”

Кузатувчилар айни шу масаланинг ОБСЕ томонидан клуб биринчи мажлисига киритилишини республикада кейинги пайтда вужудга келган миллий вазиятда салбий томон ўзгариш юз бераётгани билан боғламоқдалар.Тожик зиёлиларининг матбуотдаги эҳтиросли мақолаларидагина эмас, ҳокимият юқори зиналарида тожик халқининг маданияти бошқа қўшни халқларникига қараганда қадимийроқ эканлиги пеш қилинмоқда. Миллий алоҳидаликка уриниш, миллий димоғдорлик, тожикларнинг орийнажот эканлиги масаласининг баҳс- мубоҳасалар доирасидан давлат раҳбарлари асарларига кўчаётгани ва бўрттириб кўсатилаётгани, боз устига, бошқа халқлар миллий қадриятларини назарга илмаслик ҳоллари кузатилаётгани ҳам шундай муаммони кўтаришни тақозо этди.

Умуман, дейди ОБСЕ вакили, одамларни жамият ҳаёти муаммоларидан тўлиқроқ хабардор этиш ва қарорлар қабул қилинишида улар иштирокини таъминлаш демократик тамоилларни жорий қилишда жуда муҳимдир.

Биз Тожикистондаги миллий масала аҳволи тўғрисида батафсилроқ маълумот олиш учун ОБСЕнинг Тожикистондаги ваколатхонаси бошлиғи элчи Марк Жилберга мурожаат этдик.У аввал, “Ижтимоий ҳамкорлик” клуби доираси кенглиги, миллий масалани муҳокама этиш билан чекланиб қолинмаслигига урғу берди.Аммо, деди у, озчиликни ташкил этувчи миллатлар тўғрисида гапириб: “Тожикистон маъмурларининг миллий озчилик тўғрисидаги тушунчаларини такомиллаштириш лозимга ўхшайди. Эркин жамият қуриш учун барча миллатлар эркинлиги ва манфаатларини инобатга олиш керак. Бу нарса, Тожикистондаги барқарорлик учун жуда муҳимдир.

Аммо элчининг дипломатия тамоилларига хос эҳтиёткорлик билан айтишича:“Маъмурлар Тожикистонда миллий масала, озчиликни ташкил этувчи миллатлар масаласи узил-кесил ҳал этилган дейишмоқда. Афтидан, биз бу масалада улар билан суҳбатларимизни давом эттиришимизга тўғри келади.Чунки, аслини олганда, бу масалада айрим муаммолар мавжуд. Масалан, таълим тизимида, хусусан, мактабларни дарсликлар билан таъминлашда камчиликлар бор.”

Лекин Жилбер жаноблари Тожикистон олий ўқув юртларида ўзбекларнинг ўз тилида олий маълумот олиши, малакали мутахассислар, раҳбар кадрлар етиштириш, тили ва маданиятини сақлаб қолиши ҳамда ривожлантириши учун давлат ғамхўрлиги қай даражада йўлга қўйилгани тўғрисидаги саволни четлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG