Линклар

Бугун Жанубий Корея расмий вакили Лим Донг-Вон Шимолий Кореянинг ядровий дастури масаласида чиққан келишмовчиликларни ҳал этиш тўғрисида музокаралар олиб бориш учун Пхеньянга ташриф буюрди.


Расмий Пхеньянга кўра, бўҳронни фақат Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасида бевосита музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилиш мумкин. Пхеньян Вашингтон билан ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзолашни талаб этмоқда.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг қайд этишича, Вашингтон Пхеньян билан ядровий масалада музокаралар олиб боришга тайëрдир. Аммо унинг таъкидлашича, музокаралар Шимолий Корея ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариши, хусусан ўзининг ядровий дастуридан воз кечиши тўғрисида бўлиши лозим.
Пауэлл Қўшма Штатларнинг Шимолий Кореяга ҳужум қилиш нияти йўқлигини яна такрорлади.
XS
SM
MD
LG