Линклар

logo-print

Бугун Туркияда ер қимирлагани оқибатида камида бир киши қурбон бўлди ва 5 киши жароҳатланди.


Анадўлу ахборот агентлиги хабарига қараганда, зилзила кучи Рихтер шкаласида 6,5 баллни ташкил қилган ва зилзила маркази аҳоли сийрак жойлашган Пулмур ҳудудида аниқланган.
Туркия Ички ишлар вазири Абдулқодир Ақсуга кўра, табиий офат оқибатида кўплаб биноларга зарар етган. Қутқарувчи ишчилар аллақачон Пулмур ҳудудидаги аксарият қишлоқларга етиб боришган.
1999 йилда Туркияда содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида минглаб кишилар қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG