Линклар

Бугун БМТ ҳарбий инспекторлари бошлиғи Ханс Бликс ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик директори Муҳаммад Ал Барадей БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ироқда оммавий қирғин қуроллари борасида олиб борилган текширув ишларининг натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим қилдилар.


Бликснинг қайд этишича, Ироқ ўз қуроллари ҳақида тўлиқ маълумот бермаган, инспекторларнинг ишларига ҳалақит бермоқда ва разведка учқучларини уриб туширишга уринмоқда.
Ал Барадейнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига айтишига кўра, ҳозирча Ироқда ядровий қуроллар ҳақида ҳеч қандай далил топилмаган. У инспекторларга Ироқдаги текширув ишларини ниҳоясига етказиш учун яна бир неча ой вақт берилиши зарурлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG