Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистонда қуролланган икки аскар ҳарбий хизматни тарк этиб, икки кишини гаровга олди ва кейинчалик таслим бўлди.


Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг Қиғизистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига таяниб хабар беришича, бу воқеада ҳеч ким яраланмаган. Икки аскар нима сабабдан ҳарбий хизмат жойини тарк этгани аниқ эмас ва улар ҳеч нарсани талаб қилишмаган.
Қирғизистон Мудофаа вазирлигига кўра, Норин вилоятида икки аскар бир машинада икки кишини гаровга олган ва кейин Қоракўл туманига боришган.
Бу ерда расмийлар, жумладан Қирғизистон Мудофаа вазири Эсен Тўпоев иштирокида музокаралар олиб борилганида сўнг, аскарлар қаршилик кўрсатмаган ҳолда таслим бўлишган.
XS
SM
MD
LG