Линклар

logo-print

Журналист Сергей Дуванов устидан Олмаотада бораётган судда прокурор уни етти йил озодликдан маҳрум қилишни талаб этди.


Вояга етмаган қизнинг номусига тажовуз қилишда айбланаётган Дуванов жиноий иш маъмурлар томонидан тайёрланганини айтмоқда. Ҳимоя қилиниш ҳуқуқининг қўпол равишда бузилишига норозилик тариқасида журналист адвокат хизматидан воз кечди.
Дуванов Қозоқистонда республика раҳбарияти шанига кўплаб танқидий мақолалар ёзган муаллиф сифатида танишдир.
XS
SM
MD
LG