Линклар

Ғазо секторида душанбадан сешанбага ўтар кечаси Исроил ҳарбий вертолёти одамлар яшайдиган уйга ракета отди.


Кучли портлаш натижасида камида уч киши ҳалок бўлди ва саккиз киши жароҳатланди. Қутқарувчилар вайронани тозаламоқдалар.Қурбонлар сони кўпайиши мумкин.
Шоҳидларнинг хабарларига кўра, авиазарбалардан бир неча дақиқалар олдин бу уйни “Хамас” радикал гуруҳининг уч фаоли тарк этган.
Исроил армияси қўмондонлиги портлаш ҳақида бирор нарса билмаслигини баён қилди.Фаластин хавфсизлик кучлари қидирув ишларини олиб бормоқдалар.
XS
SM
MD
LG