Линклар

logo-print

Россия, Франция, Германия ва Хитой БМТ экспертларининг Ироқда текширув ўтказишни тугаллаш учун кўпроқ вақт берилиши кераклиги тўғрисидаги фикрларини қўллаб-қувватладилар.


Бироқ АҚШ Ироқнинг жаҳон ҳамжамияти талабини бажаришга ва қуролсизланишга вақти амалда қолмаётганини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл халқаро экпертларнинг Ироқ объектлари инспекцияси тўғрисида кечаги ҳисоботларидан кейин гапириб, Бағдоднинг БМТ билан ҳамкорлик қилишни истамаслиги Хавфсизлик Кенгашининг обрўсига путур етказади, деди.
Маълумки, БМТнинг Ироқдаги инспекторлари гуруҳи бошлиғи Ханс Бликс 27 январдаги маърўзасида Ироқ халқаро экспертлар билан ҳамкорлик қилаётгани, аммо буни истар-истамас амалга ошираётганини қайд этган эди.
XS
SM
MD
LG