Линклар

logo-print

Афғонистон хавфсизлигига таҳдид солаëтган кучлар


А. Аррал

Америка Қўшма Штатлари бошчилигида халқаро терроризмга қарши Афғонистон ҳудудида олиб борилган кураш натижасида Усама бин Ладиннинг "Ал-Қоuйда" террор тармоғи ва Мулло Муҳаммад Умарнинг Толибон гуруҳи ҳимоячилари ва жангариларининг бир қисми Покистоннинг айрим минтақаларидан ўзларига паноҳ топишди.

Яқинда Афғонистоннинг жанубий чегараси бўйлаб сафар қилган кузатувчиларнинг айтишларича, минтақадаги вазият анча кескин. Толибон ва Ал-Қоийдачилар ўз нуфузларини кенгайтирмоқда. Америка аскарларига қарши ўз тайëргарликларини оширмоқда. Маҳаллий қишлоқликлар ҳам уларга ëрдам кўрсатмоқда.

Ўзини Рэғдуанулло деб таништирган покистонликнинг сўзига кўра, Афғонистонда Толибон қубғинга учраган пайтларда Покистонга қочиб келган бу жангарилар чет элликлардир. Улар судонлик, марказий осиëлик ва Россия ҳамда Хитойнинг мусулмонлар яшайдиган минтақаларидан келган жангарилардир. Милтиқ ва гранаталар билан қуролланган бу шахслар ҳар доим маҳаллий қуролли кишилар билан бирга юрадилар. Чунки улар қабилалар минтақасининг меҳмонлари ҳисобланади.

Шундай ажнабий жангарилардан бири: "Биз америкаликлар Афғонистонни тарк этмагунларигача уларга қарши жанг қилишга онт ичганмиз ëхуд шу йўлда ҳалок бўламиз. Америкага қарши муқаддас урушдан қўл тортмаймиз", - дейди.

АҚШнинг Афғонистондаги масъулияти хусусида сўз юритган Давлат котиби Колин Пауэллнинг айтишича, Афғонистон ва Болқон давлатлари АҚШ ишончини оқлади: "Америка аскарлари у ерга, яъни Афғонистонга тинчлик учун борган. Улар ҳозир у ерда бошқа ўндан ортиқ мамлакатлар аскарлари билан бирга ишлайдилар. Улар биргаликда Афғонистон полицияси ва ҳарбий кучларига машқ беришда ҳамкорлик қиладилар. Бизнинг кунчларимизга ортиқча зарурат бўлмаса, зудлик билан у ерни тарк этадилар", дейди АҚШ Давлат котиби.

Бошқа томондан мазкур покистонлик кузатувчи мамлакатдаги ажнабий жангариларни назарда тутиб: "Тез орада уларнинг амалиëтга, яъни жангга қўл уришларига ишонаман. Кўп кишилар Худо йўлида шаҳид бўлиш учун америкаликларга қарши урушга отланишлари мумкин",- дейди.

Унга кўра, мазкур минтақадаги жуда кўп покистонликлар Америка бошчилигидаги уруш кампанияси даврида ҳам ундан олдин ҳам Толибонга қўшилган эдилар.

Хавфсизлик сабабларига кўра ўзини инженер Амин деб таништирган президент Ҳомид Карзайнинг чегара минтақасидаги вакили ҳам ушбу иддаоларни тасдиқлаган бўлиб: "Шу кунларда Ал-Қоида анча фаоллашиб кетди. Улар чегарадан Афғонистон томон ўтишмоқда. Анча вақтдан буëн жим бўлиб қолишган эди. Аммо кейинги икки ой ичида улар ўз фаоллигини ошириб юборди", дейди Карзай вакили Амин.

Бизнинг маълумотларимизга кўра, деб қўшимча қилади у: "Америка Ироққа қарши ҳужум бошлаганида, улар бу ерга қарши ҳужум бошлайдилар. Бу ердаги америкаликларга қарши ва америкаликлар билан бирга ишлаëтганларга қарши жанг қилишлари мумкин", дейди Амин.

Босния, шунингдек, Косово ва Македония халқлари америкаликлар ва уларнинг у ерларда олиб борадиган ишларига, сўнгра мазкур мамлакатларни тарк этишларига ишонишларига ишора қилган АҚШ Давлат котиби: "Афғонистоннинг раҳбарлари ва мамлакат халқи биладилар, улар Америкага фақат тўғри иш қилаëтгани учун ишонишлари мумкин. Биз халқ учун хавфсизлик ўрнатишга ëрдам кўрсатишдан бошқа ўзимиз учун ҳеч нарса қидирмаймиз",- деб қайд қилади Колин Пауэлл.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маъмурларининг хабарига кўра, толибонлар турли йўллар билан Покистондан қайта Афғонистонга ўтишмоқда. Ўтган ҳафта сўнггида Тўра Бўра тоғларида бўлиб ўтган йиғилишда Толибон жангарилари ҳам қатнашган. Уларнинг режаси чегаранинг икки томонидаги аҳолини огоҳлантириб қўйишдан иборат бўлган.

Шунингдек, улар кейинги пайтларда варақалар тарқатиш орқали ҳам халқнинг безовталигини кучайтириб юборишмоқда. Куни-кеча чегара ҳудудига тарқатилган шундай варақаларда "Мужоҳидлар даври келмоқда", "Чет элликлар билан ишлаëтганлар ва улар билан яхши алоқада бўлганлар билиб қўйсинлар", қабилидаги таҳдидлар акс эттирилган. Покистоннинг қабилалар жойлашган минтақаларида америкаликлар ва улар билан ҳамкорлик қилаëтганларга қарши бу каби жазава, дўқ-пўписалар очиқдан-очиқ айтилади, дейди Ҳаëтулло номли бошқа бир покистонлик.

Ўз навбатида покистонликлар эса, Покистон ҳудудидаги Араб ва бошқа ажнабий жангариларнинг уруш учқунлари мамлакатларига етиб келишидан ва бу ердаги вазият кескинлашиб кетишидан хавотирланмоқда. Мазкур ажнабийларни назарда тутиб: "Бу муҳожирлар Покистонни тарк этмагунларича бизда тинчлик бўлмайди", дейди Муҳаммад Сарвар исмли яна бошқа бир покистонлик.

Мазкур покистонликларнинг қайд қилишларича, Жанубий Вазиристонда сўнгги уч ой мобайнида олти киши Америка фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиниб ўлдирилган.

Америкаликлар эса, Афғонистон халқи, қолаверса, жаҳон жамоатчилиги ишончини қозонган ҳолда бу ерга келган ва мамлакатда тинчлик ўрнатишга кўмаклашмоқда. Уларнинг мамлакатдаги сони ўн минг атрофида. Бу хусусда тўхталган Колин Пауэлл: "Янги ҳукумат, янги ваколатли ҳукумат ўрнатилди. Биз янги йўлларни кўрамиз. Янги шифохоналар, янги мактаблар, уларда қизлар ўқиб билишлари, ўзлари учун самарали билим олишлари, мазмунли ҳаëт кечиришлари мумкин",- деб таъкидлайди АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл.
XS
SM
MD
LG