Линклар

logo-print

АҚШ махсус қўшинлари Афғонистон жануб-шарқий қисмидаги ғорларда яширинган жангариларни қидиришни давом эттирмоқдалар.


Бугун АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили полковник Рожер Кинг: “Коалиция кучлари ушбу тоғ тизимидаги ўн икки ғорни жангарилардан тозаладилар. Улар яна юздан ортиқ ғорни тозалашлари керак. Қўшинлар бир нечта ғордан озиқ-овқат махсулотлари, хусусан қутидаги гўшт, ўсимлик ёғи, сув, витаминлар, кўрпа-тўшак, пойафзал ва бошқа ашёларни топдилар”, деди.
Сўнгги кунлар ичида АҚШ жанговар учқичлари Спин Булдак шаҳри яқинидаги ғорларни бомбардимон қилди. Душанба кунги тўқнашувлардан кейин камида 18 нафар жангарининг жасади топилгани билдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG