Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:20

Чеченистонда инсон ҳуқуқлари вазияти


А. Аррал

29 январда эълон қилинган Халқаро Хюман Райтс Уотч ташкилотининг 27 саҳифадан иборат ҳисоботи Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид айрим янги маълумотларни ўз ичига олади. Ҳисоботда ҳар иккала тараф ҳам Россия ҳарбийлари ҳамда Чечен сепаратистлари томонидан тўқнашувлар пайтида инсон ҳуқуқларига нисбатан қилинган тажовузлар ўз аксини топган.

Аммо Россия ҳукумати Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан қилинаëтган бундай танқидларини доимий равишда рад қилиб келмоқда. Чунки Россия ҳукуматига кўра, чечен партизанлари раҳмсиз террорчилардир.

Бошқа томондан Москва, чечен фуқароларига қарши ҳарбий куч ишлатганликда, муҳожирларини лагерлардан чиқариб ҳайдаганликда, уларни камситганликда, қийнаганликда танқид остига олинади.

Шунга қарамай, ўтган ойда Россия, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти кузатувчиларининг Чеченистон идорасини ëпишга қарор қилди. Маълумки, ушбу идора бир қатор давлатларда инсон ҳуқуқлари ва сиëсий эркинликлар масаласини кузатиб боради.

Хюман Райтс Уотчнинг қайд қилишича, Россия, БМТ вакилларига еченистонга бориб қийноқлар, қатл қилишлар ва аëллар ҳуқуқларининг поймол қилинишлари каби вазиятни ўрганишга рухсат беришни ë рад қилмоқда ëхуд уни пайсалга солиб келмоқда.

Шунингдек, ҳисоботда, Россия маъмурлари қўшни Ингушетиядаги муҳожирлар лагерларида истиқомат қилаëтган минглаб чеченларни уруш зонаси бўлмиш Чеченистонга қайтишга мажбур қилаëтганликлари ҳам қайд қилинади.

Шу муносабат билан Хюман Райтс Уотч ташкилотининг Москвадаги идорасига боғланганимизда ташкилот вакиласи вазиятни шундай тушунтирди: "Бизнинг, минтақадаги сўнги миссиямиз 2002 йилнинг декабрида амалга ошди. Биз қўшни Ингушетиядаги чодирларда истиқомат қилаëтган Чечен муҳожирларининг вазиятини ўрганиб чиқдик", дейди Хюман Райтс Уотч ташкилотининг Москвадаги вакиласи Анна Нэштат. Унга кўра, ташкилот вакиллари Чеченистон ичкарисидаги вазиятни ҳам ўрганиб боради.

Россия ҳукумати мазкур муҳожирларни қайта Чеченистонга кўчишлари учун бир томондан уларни уй-жой, кўчиш учун транспорт воситалари, инсонпарварлик ëрдамлари билан таъминлашни ваъда берган бўлса, бошқа томондан уларни юк машиналарига юклаб, лагерлардаги газ ва электр қувватини узиб қўйди.

Айни пайтда Россиянинг Чеченистонда вазият оддийлашиб бораëтганини иддао қилаëтганига ишора қилган Хюман Райтс Уотч вакиласи: "Бизнинг олиб борган тадқиқотларимизга кўра, Чеченистондаги тўқнашувлар тўхтагани йўқ. Тўқнашувларга алоқадор ҳар иккала томон, Чечен кучлари ҳам, Россия кучлари ҳам республикадаги инсон ҳуқуқларига қилинган тажовузлар учун жавобгар", деб таъкидлайди Нэштат. Чунки дейди у, Чечен кучлари, айниқса сўнгги ойларда оддий фуқароларга қилган ҳужумлари учун, масалан, Москвадаги гаровга олиш ҳодисаси, Грознийда ҳукумат биносини портлатиш кабилар учун жавобгардирлар. Шу билан бирга улар Москва тарафдори бўлган Чеченистон маъмурларининг ҳаëтига суиқасд қилганликлари учун ҳам жавобгардирлар, дейди Уотч вакиласи.

Чечн партизанларининг халқаро терроризмга қай даражада алоқаси борлиги хусусида тўхталган Уотч вакиласи: "Бу тўғрида бизда етарли маълумотлар йўқ. Биз Россиянинг бу борадаги шикоятларини биламиз. Россия ҳукуматига кўра, Чечен жангариларининг халқаро террористларга алоқаси бор. Бизнингча, Чеченистондаги тўқнашувлар у ердаги аҳолини қйинамоқда, уларнинг ҳаëтига зомин бўлмоқда. Шу боис биз халқаро ҳамжамиятни бу масалага жиддий эътибор қаратишига, бу каби урушга чора кўришга чақирамиз", дейди халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Москвадаги вакиласи Анна Нэштат.
XS
SM
MD
LG