Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри яқинида юз берган портлашда 18 киши ҳалок бўлди.


Афғонистон полициясининг айтишича, мамлакатнинг жанубидаги Қандаҳор шаҳри ташқарисида бир кўприк портлатилгани оқибатида йўловчи автобусдаги 18 киши ҳалок бўлди.
Қандаҳор полицияси бошлиғи ўринбосари Устод Назиржоннинг билдиришича, ҳарбий пост яқинида юз берган ушбу портлашда аслида афғон аскарлари нишонга олинган.
Назиржонга кўра, текширув ишлари олиб борилмоқда ва портлаш учун ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Қандаҳорда тахминан икки ойларча олдин рўй берган худди шундай портлаш натижасида бир неча Афғон аскарлари ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG