Линклар

Қозоғистон "Ўзбекистон исломий ҳаракати" аъзосини Ўзбекистонга экстрадиция қилди.


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг билдиришича, 1999 февралида Тошкентда юз берган портлашларга алоқадорликда гумон этилган "Ўзбекистон исломий ҳаракати" аъзоси Ўзбекистон ҳукуматига топширилди.
Мазкур қўмитанинг матбуот идорасига кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган 23 ëшли Мирзоҳид Хўжаев Ўзбекистоннинг бош прокурори талабига биноан экстрадиция қилинди.
Маълумки, 16 феврал портлашларида 16 киши ҳалок ва 100 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG