Линклар

Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов бюжетдан маош олувчи ходимлар иш хақларини ҳамда стипендияларни 1 февралдан бошлаб 2 бараварга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.


Фармонга кўра, ойлик иш хақи бир ярим миллион манатдан кам бўлмаслиги лозим. (Бир ярим миллион манат - қора бозор курси бўйича 60 долларга тенг ақча.)
Ниёзов иш хақлари корхоналар ҳамда бюжет ташкилотлари ҳисобидан оширилишини талаб қилди. Айни пайтда у бундай ташкилотларга чиқараётган маҳсулотлари ёхуд кўрсатаётган хизматлари хақини оширишни тақиқлаб қўйди.
XS
SM
MD
LG