Линклар

Тинчлик ўрнатувчи халқаро кучларнинг Афғонистон пойтахти Кобулда жойлашган базаси ёнида уч марта портлаш рўй берди.


Ҳеч кимга жароҳат етмади.
Халқаро контингент қўмондонлиги вакилининг фикрича, ҳарбий база ракета ускунасидан ўққа тутилган.
Бундан ташқари мамлакатнинг жануби-шарқида АҚШ ҳарбийлари ўққа тутилдилар. Ҳеч кимга жароҳат етмади.
Қўмондонлик вакили америкалик генерал Рожер Кингнинг хабарига кўра, ҳарбийлар Спинбўлдак шаҳри атрофида разведка билан шуғулланаётган пайтларида ўққа тутилганлар.
XS
SM
MD
LG