Линклар

logo-print

Сўнгги бир соат давомида олинган хабарларга кўра, Американинг Колумбия космик кемаси билан, у Флоридадаги космодромга қўниши олдидан, алоқа узилиб қолган.


Шу дақиқаларда телеканаллар космик кеманики бўлиши мумкин бўлган парчаларнинг осмондан учиб тушаётганини кўрсатмоқдалар. Қутқарувчилар кема қулаб тушиши тахмин қилинган жойда қидирув ишларини бошладилар.
Космик кема бортида 7 астронавт, шу жумладан, икки аёл ҳамда бир исроиллик астронавт бор эди. Кема экипажи Ер орбитасида 2 ҳафта бўлганди.
Ҳозиргина олинган хабарга қараганда, Колумбия космик кемаси ҳалокатга учраган. Қидирув ишлари Техас штатида олиб борилмоқда.
АҚШ президенти Жорж Буш шошилинч мажлис чақирди. Унга ҳокимият вакиллари ҳамда экспертлар таклиф қилинган.
XS
SM
MD
LG