Линклар

Бугун Нигериянинг Лагос шаҳрида кучли портлаш юз бергани оқибатида камида 20 киши қурбон бўлди.


Хабарларга кўра, 12 миллион аҳоли яшайдиган шаҳар марказидаги 3 қаватли бино ичида портлаш содир бўлган. Бино деярли бутунлай қўллади.
Портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Маҳаллий кишиларнинг айтишларича, вайрон бўлган бинонинг пастки қаватида бир банк, юқори қаватларда эса кватиралар бўлган экан.
Хабарларга қараганда, қуролланган безорилар вайрон бўлган банкнинг пулларини ташиб кетишмоқда. Хавфсизлик кучлари талон-тарожни тўхтатишга ожизлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG