Линклар

logo-print

Бугун Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича комиссари Крис Паттен 4 кунлик расмий ташриф Теҳронга борди.


Расмийларга кўра, Паттен Эроннинг Ироқ ва Исроил билан бўлган муносабатларини муҳокама қилади. Унда АҚШ етакчилигида Ироққа қарши бўладиган эҳтимолий ҳужум оқибатларига алоҳида эътибор берилиши кутилмоқда.
Паттен Теҳронда Европа Иттифоқи ва Эрон ўртасида савдо ва иқтисодий соҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳам музокаралар олиб боради.
Паттен Эрон сафаридан кейин, Туркия ва Ливанга қисқача тўхтаб ўтади.
Паттен ўз сафарини Европа Иттифоқи Ироққа қўшни бўлган давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамда Европа ва мусулмон дунëси ўртасида яқин муносабатлар ўрнатиш учун қилаëтган ҳаракатларининг бир қисми сифатида таърифлади.
XS
SM
MD
LG