Линклар

Исроил ва Фаластин хавфсизлик расмийларига кўра, бугун Исроил аскарлари Ғарбий соҳилнинг Хеброн шаҳрида фаластинликларнинг 22та уйини бузиб ташлашни бошлаган.


Ғарбий соҳилнинг Женин ҳудудида яна тўқнашув содир бўлгани оқибатида 14 ëшли фаластинлик ўспирин Исроил аскарлари томонидан яраланди.
Июнда Исроил ҳарбий кучлари Ғарбий соҳилни деярли бутунлай қайта ишғол қилганидан бери Женин ҳудудида тез-тез тўқнашувлар рўй бермоқда.
Исроил ҳукуматининг даъво қилишича, Хебронда бузилаëтган уйлар рухсатсиз қурилган.
Фаластин расмий вакили Саеб Эракат, фаластинликларнинг уйлари вайрон этилаëтганини қоралаб, буни “уруш жинояти”, деб атади.
XS
SM
MD
LG